Хитой божхона бошқармаси доллар кўринишида эълон қилган маълумотларга кўра, Хитой маҳсулотларини хориж бозорларига сотиш ўтган ойга нисбатан 14,5 фоизга қисқарди ва учинчи ой кетма-кет пасайди.

Бу Хитой экспортида 2020 йил февралидан (17,2%), яъни пандемиянинг дастлабки ҳафталарида иқтисодий танглик бўлган пайтдан кейин юзага келган энг катта пасайишдир.

АҚШга экспорт 23,1 фоизга, Европа Иттифоқи мамлакатларига 20,6 фоизга, АСЕАН давлатларига 21,4 фоизга камайди.

Март-апрель ойларида қисқа муддатли ўсишни ҳисобга олмаганда, Хитойдан экспорт 2022 йил октябрь ойидан бери доимий равишда пасайиб бормоқда, деб хабар беради ru.euronews.com.