Агентликнинг ёзишича, ХХР Фанлар академияси ҳузуридаги Цинхай-Тибет тоғ тадқиқотлари институти томонидан маълум қилинишича, бундан олдинга рекорд натижа 2019 йили тоғнинг жанубий қисмидаги 8430 метр баландликда Британия ва Америка олимлари томонидан ўрнатилган станцияга тегишли бўлган.

«Дунёдаги энг балан чўққига 8 та метеорология станциясини ўрнатиш хитойлик олимлар олдида турган энг асосий вазифалардан бири эди. Уларнинг учтаси ўтган йили ўрнатилганди, жорий йили уларга яна бешта станция қўшилди”, деб ёзади «Синьхуа» ахборот агентлиги.

Мазкур станцияларнинг метеорология мониторинги маълумотлари илмий тадқиқотлар ва альпинистлар фаолиятига кўмаклашмоғи лозим бўлади.