Дунёнинг ўттиздан зиёд мамлакатидан компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этган ушбу кўргазмада Ўзбекистон савдо павильони ҳам ташкил этилди.
Ўзбекистон кўргазмаси пештахталаридан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар жой олган. Хусусан, мева шарбатлари, қуритилган мевалар, дуккакли маҳсулотлар, кунгабоқар ёғи, маъданли сув, заъфарон, тўқимачилик ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари шулар жумласидандир.
Ўзбекистон павильонига ташриф буюрган меҳмонлардан айримлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Хусусан, Шинжон иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш уюшмаси вакили Пан Синжуннинг таъкидлашича Ўзбекистон маҳсулотларига Хитой бозорида талаб катта ва бу каби кўргазмаларда миллий стенд билан иштирок этилиши мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмининг ошишига хизмат қилади.
Хитойлик хусусий тадбиркор Ван Хуэй Ўзбекистондан Хитойга импорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хусусан қуритилган меваларнинг юқори сифатли ва таббий эканлигини алоҳида урғулади. “Биз Ўзбекистон билан тадбиркорлик алоқаларимизни кенгайтиришдан манфаатдормиз”, - деди у.