Европа Иттифоқининг маълум қилишича, ЕИ ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 2020 йилда 711 миллиард долларга етган бўлса, бу борада АҚШнинг натижаси 673 миллиард долларни ташкил этган.

Ҳисоботда айтилишича, ХХРнинг Европага иморти ўтган йилда 5,6 фоизга, экспорт ҳажми эса 2,2 фоизга ўсган. АҚШ-ЕИ ўртасидаги савдо ҳажми эса ҳисобот даврида 13,2 фоизга тушиб кетган.

Хитойнинг бу натижага эришишида Осмоности мамлакатининг Қозоғистон ва Россия орқали Европага янги транспорт йўлагининг очгани муҳим аҳамият касб этгани таъкидланмоқда. Ўзбекистон орқали ўтадиган темир йўл эса Хитойни Европа билан боғлайдиган транзитсиз халқаро йўлагининг биринчи қисми сифатида баҳоланмоқда.