Унда маълум қилинганидек, Бойсун туманининг тоғли «Солим Паданг» қишлоғида Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ фольклор жамоалари иштирокида «Бойсун баҳори» халқаро фестивали ўтказилади.

Мақолада  Бойсун туманида ташкил этиладиган ушбу маданий анжуман чуқур маънога эга экани қайд этилган.

«Чунки 2001 йилда Бойсун ЮНEСКО томонидан «Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси» дурдонаси сифатида эътироф этилган.  2002 йил май ойида эса туманда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон халқ ижрочиларининг биринчи очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтган эди», деб ёзади нашр.

Нашр ўзбек халқининг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини ўзида тараннум этган ушбу фестивалда миллий кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, барг улоқтириш, арқон тортиш, чилак ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратган.