Учрашувда банк текширувларини ташкил этиш ва унинг усуллари, шунингдек, молия институтлари фаолиятини тартибга солиш муаммолари каби кенг кўламли масалалар муҳокама этилди.

Делегация аъзоларига банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва банк фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш масалалари билан шуғулланувчи Марказий банк департаментлари фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тан Чунлин, Хитой делегацияси раҳбари:

«Самимий қабул учун ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман ва айниқса, яқинда бўлиб ўтган Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларининг саммити мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни, жумладан, банк-молия соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга яна бир туртки бўлганлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Ташрифимиздан мақсад – банк назорати соҳасида тажриба алмашиш ва ҳудудларда Хитойнинг Эксим банки (CЕХИМ) томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар билан танишишдир».

Учрашув якунида томонлар банк назоратини такомиллаштириш юзасидан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.