Қайд этилишича, расадхона Сечан космодромидан Чанчжэн-2C ракетаси ёрдамида учирилган. 1,4 тонналик зонд камида 5 йил хизмат қилиши кутилмоқда.
Эйнштейн халқаро лойиҳа бўлиб, унда Хитой Фанлар академиясидан ташқари Германиянинг Макс Планк номидаги Ердан ташқари физика институти жамияти ва Франция коинот агентлиги иштирок этади.
Зонд рентген диапазонидаги осмон жисмларини ўрганиш учун иккита телескоп билан жиҳозланган. У коинотдаги рентген нурларини ва қора туйнуклардан рентген нурланишини кузатади, уларнинг келиб чиқиши, эволюцияси ва хусусиятлари, ўта янги юлдузлар ва электромагнит тўлқинларнинг кузатилиши мумкин бўлган диапазонидаги бошқа энергия эмиссиялари ҳақида янги маълумотларга эга бўлади, деб хабар беради korrespondent.net.