Ракета ва сунъий йўлдошларнинг учирилиши сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 17.34 да Шарқий Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги Хайян шаҳри яқинидаги акваториядаги платформадан амалга оширилди. Миссияни Хитой шимолидаги Шаньси вилоятида жойлашган Тайюань космодроми ходимларидан иборат гуруҳ бошқарган.

Ракета “Тяньци-21”, “Тяньци-22”, “Тяньци-23” ва “Тяньци-24” сунъий йўлдошларини 800 километр баландликка олиб чиқди. Гуруҳ 2024 йилда тўлиқ жойлаштирилиши ва ишга туширилиши кутилмоқда, деб хабар беради ria.ru.