Марказнинг мақсади тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида Ўзбекистон Республикаси томонидан таклиф этилаётган инвестициявий имкониятларидан фойдаланиш, дея хабар беради Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати.
Хитойлик шифокорлар “беморни касал бўлишидан олдин даволаш лозим”, дейишади. Хитой анъанавий тиббиётининг мумтоз қоидалардан бирида “шифокор касалликни эмас, инсонни даволаши зарур”, деб таъкидланади Шунинг учун хитойлик шифокор беморни даволашга алоҳида диққат-эътибор ва фавқулодда юқори масъулият билан ёндашади.
Jiangxi университети Хитойнинг етакчи ихтисослашган университетларидан бири бўлиб, Хитой анъанавий тиббиёти соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, оғир ва даволаб бўлмас касалликлар профилактикаси ва даволаш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади.
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, сўнгги ярим асрда хитойликларнинг ўртача яшаш умри қариб 40 ёшга ортган. Бу Хитой анъанавий тиббиёти ва замонавий тиббиёт ютуқларининг уйғунлашуви натижасидир. Бу тажриба эндиликда юртимизда ҳам татбиқ этилади.