Нашр маълумотларига кўра, биринчи шундай машинани Чанша шаҳрида (Хунань вилояти) қутқарув гуруҳларидан бири қабул қилиб олди. Таъкидланганидек, аввалроқ синов босқичидан ўтган бундай роботларни оммавий жорий этиш жараёни бошланди.

Янги Х30 шарқий Ханчжоу шаҳрида (Чжэцзян вилояти) жойлашган DEEP Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Роботнинг узунлиги 1 метр, баландлиги 50 сантирметр, оғирлиги эса тахминан 56 килограмм.

Механиклаштирилган робот аллақачон бир нечта қутқарув машқларида қатнашган, жумладан, уларга баланд биноларда ёрдам берди. Машина экстремал шароитларга яхши мослашган ва Цельсий бўйича минус 20 дан плюс 55 даражагача бўлган ҳароратларда вазифаларни муваффақиятли бажара олади, деб хабар беради tass.ru.