Мамлакатда ғалла етиштириш йилдан-йилга кўпайиб бориши баробарида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, бу йилги пандемия Хитойга огоҳлантирувчи сигнал бермоқда. 

“Бунинг учун қонунчиликни кучайтириб, назоратни ушлаш чораларини кўриш, бу борада узоқ муддатли механизм ишлаб чиқиш ва кераксиз озиқ-овқат чиқиндиларини қатъият билан бостириш керак. Энг яхшиси, тарғибот ва таълимни босқичма-босқич кучайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини меъёрда истеъмол қилиш ва унинг иқтисодиётга таъсирини сингдириш, исрофгарчилик жамият учун уят эканлигини тушунтириш керак”, дейди Си Цзиньпин.

Синхуа агентлигининг ёзишича, Хитой етакчиси ҳар доим озиқ-овқат хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиб келган ва чиқиндиларга қарши курашиш, иқтисод ва тежамкорлик борасида ташаббус кўрсатган. Айни пайтда у пандемия билан кураш жараёнида чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ортиқача ташвиш бўлишидан хавотирда.