Ўзбекистон миллий жамоаси жорий йилнинг 13 октябрь куни Вьетнам, 16 октябрь куни эса Хитой термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Кеча бош мураббий Сречко Катанец бу икки учрашув йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Улар:
Дарвозабонлар – Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Ўткир Юсупов;
Ҳимоячилар – Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожиакабар Алижонов, Умарбек Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев, Шерзод Насруллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Алибек Давронов;
Ярим ҳимоячилар – Одилжон Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров, Азиз Турғунбоев, Аббосбек Файзуллаев, Жамшид Искандаров, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўринов,
Ҳужумчилар – Жусур Яхшибоев, Игорь Сергеев, Бобур Адухолиқов
Элдор Шомуродов формасини тўлиқ тиклаб олиш учун мураббийдан рухсат сўради ва бу сафарги ўйинларни ўтказиб юборадиган бўлди.