Хитой расмийлари Токиодан япон кемаларини Шарқий Хитой денгизидаги баҳсли Дяоюйдао (Сенкаку) ороллари сувига киритмасликни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Соҳил қўриқлаш бошқармаси расмий вакили Гань Юй маълум қилди.

1 ноябрь куни Дяоюйдао ҳудудида бир нечта япон қирғоқ қўриқлаш қайиқларининг пайдо бўлиши муносабати билан эълон қилинган баёнотда: “Биз Япониядан ушбу сувдаги барча ноқонуний фаолиятни тўхтатиш ва бундай ҳодисалар бошқа такрорланмаслигини таъминлашини талаб қиламиз”, дейилади.

Гань Юй таъкидлаганидек, Хитой томони “назоратни таъминлаш учун зарур чораларни кўрди”. У Пекин архипелагни Хитой ҳудуди деб билишини эслатиб ўтди.

Дяоюйдао бўйича баҳс Токио 2012 йил сентябрида оролларни хусусий мулкдорлар – Япония фуқароларидан сотиб олишини эълон қилганидан кейин авж олди. Шундан сўнг Хитойда оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Ўшандан буён Хитой кемалари доимий равишда архипелагнинг қирқоқ ҳудудига кўргазмали тарзда сузиб келади, деб хабар беради tass.ru.