Геологлар Пинцзян уездидаги Вангу кони остидан, 2 минг метр чуқурликда 300 тонна олтин захирасига эга 40 дан ортиқ олтин сақловчи манбаларни топишди.

3 минг метр чуқурликда жойлашган объектдаги қимматбаҳо металлар захираси қиймат жиҳатидан 1 минг тоннадан ортиқ ёки 600 миллиард юанга (тахминан 83 миллиард доллар) баҳоланмоқда.

Руда қидируви бўйича мутахассис Чэнь Жулиннинг маълум қилишича, кўплаб бурғуланган тошларда олтин топилган. 2 минг метр чуқурликдаги бир тонна рудада максимал 138 грамм олтин бор.

Ваньгу конида рудани қидиришнинг янги технологиялари, масалан, 3D геологик моделлаштиришдан фойдаланилди, деб хабар беради report.az.