Хитойда ўтган суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 76 ҳолат қайд этилди. Бу 2021 йилнинг январь ойидан буён энг юқори суткалик кўрсаткичдир.
Цзянсу провинциясида 39, Ляонин провинциясида эса 1 ҳолат қайд этилган. Шунингдек, чет элдан қайтган 36 нафар мамлакат фуқаросида ҳам коронавирус аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда шу кунгача COVID-19га чалиниш билан боғлиқ 92 605 ҳолат аниқланган. Айни пайтда 740 дан зиёд бемор шифохоналарда даволанмоқда, уларнинг 17 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.