Минтақада бир неча кун давомида ёмғир тўхтамади. Қишлоқлар, гектарлаб экин майдонлари сув остида қолди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жабрланган ҳудудларга ҳарбийлар ва полиция ходимлари юборилди. Пекин-Коулун темир йўл кўприги остидаги тўғонни зудлик билан таъмирлашга мингдан ортиқ киши жалб қилинди.
Юзага келган туйнук билан боғлиқ муаммо бартраф этилди. Ҳозирда поездлар муаммосиз ҳаракатланмоқда, деб хабар беради mir24.tv.