Охирги маълумотларга кўра, камида 116 киши ҳалок бўлган, 500 га яқин киши жароҳатланган.
Минтақанинг бутун тоғ тизимида, жумладан, Хитой, Ҳиндистон ва Россиянинг бошқа ҳудудларида ер силкинишлари қайд этилган. Зилзила Қозоғистонда ҳам сезилди.
Цинхайнинг Синин ва Хайдун шаҳарларида уйлар қулаб тушган, вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктларида сув ва энергия таъминоти, транспорт алоқалари узилган.
Қутқарувчилар оғир шароитда ишлаяпти: ҳаво ҳарорати кечаси -14 даражагача тушди, табиий офат юз берган ҳудудлар баланд тоғларда – денгиз сатҳидан тахминан 2 минг метр баландликда жойлашган.
Қутқарув ишларига камида 1,5 минг киши жалб этилган. Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Ван Сянси фалокат жойига борди.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин одамларни қидириш ва қутқариш, шунингдек, зилзила оқибатларини бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради tass.ru.