Айни пайтда Хитой давлатининг фитосанитар талабларига жавоб берадиган қуритилган олхўри маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналар сони 13 тага етди. Булар қуйидагилар:

- «Agro Gumush Jomboy» МЧЖ (Самарқанд вилояти, Жомбой тумани);

- «Doniyev Servis Stil» МЧЖ (Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани);

- «Samrin trade» МЧЖ (Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани);

- «Fast Net Export» МЧЖ (Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани);

- «Chelak tomorqa xizmati» МЧЖ (Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани);

- «Ilyasov» МЧЖ (Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри);

- «Uztrade» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани);

- «Global Export Company» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани);

- «KINOA» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани);

- «Evergreen Agriculture» ҚК МЧЖ (Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани);

- «Andijan Export and Import Business Solutions» МЧЖ (Андижон вилояти, Пахтаобод тумани);

- «Urgut Kamol Jamol» ХК (Самарқанд вилояти, Ургут тумани);

- «Food Agro» МЧЖ (Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани).

Баённомага кўра, қуритилган олхўри маҳсулоти Жаҳон савдо ташкилотининг (WТО) Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш битими (SPS Agreement) тамойиллари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция (IPPC), Хитой Халқ Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни, Хитой Халқ Республикасининг кириш ва чиқишда ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар карантини қонунига мувофиқ экспорт қилиниши зарурлиги қайт этилган. Яъни, экспорт қилинадиган маҳсулот Хитой томони учун хавфли деб қайд этилган карантин объектларидан ҳоли бўлиши лозим.

Шунингдек, қуритилган олхўри тупроқдан ҳоли ва бегона ўт, ўсимлик қолдиқлари, қум, шағал, металл каби унсурлар билан аралаштирилмаган бўлиши лозим.

Қолаверса, қуритилган олхўрида тирик ҳашаротлар, айниқса, омборхона зараркунандалари бўлмаслигини таъминлаш учун фумигация ва юқори ҳароратли дезинсекция каби назорат чоралари амалга оширилиши лозим. Бунда фумигация қилинганлик тўғрисида сертификат илова қилиниши, шунингдек, фумигация усули иккала томондан ҳам тасдиқланган бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, экспортёр тадбиркорлар томонидан юқоридаги талабларга риоя қилиниши маҳсулотларининг хорижий бозорларда талабгор бўлишини таъминлаш билан бир қаторда, мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг янада ошишига хизмат қилади, деб хабар беради Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати.