Хитойда пенсия жамғармаси йўқ, аммо аммо минтақалар даражасида жамғарма бор. Хитойликлар пенсия учун иш ҳақидан маълум сумма ушлаб қолинади ва бу пул унинг ҳисобига ўтади. Лекин хитойлик пенсияга чиқмагунча йиғилган пулни ололмайди.

Агар у пенсия ёшигача вафот этса, ҳисобидаги пул унинг меросхўрига ўтади. ХХРда умуммиллий пенсия жамғармаси йўқ, Хитойда 3 турдаги пенсия мавжуд. Яъни шаҳар, қишлоқ ва давлат хизматчилари нафақаси. Улар турли тартибларга асосан шаклланади. Бой ўлкаларда пенсия камбағаллардагига нисбатан 8 марта кўп бўлиши мумкин.

Шаҳарликлар оладиган пенсия кенг тарқалган. Иш берувчи минтақа пенсия жамғармасига иш ҳақининг 16 фоиз миқдорида бадал ўтказади, яна ишловчининг ўзи иш ҳақидан 8 фоиз бадал тўлайди. Кейинчалик бу пенсияга чиққан фуқаронинг давлат пенсиясига қўшимча ҳисобланади.