11 апрелдан бошлаб Гуанчжоу шаҳридаги мактаблар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Мазкур чекловлар мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилингани сабаб сифатида кўрсатилмоқда. 

Яна бошқа қатор шаҳарларда масофавий таълимга ўтилмоқда.  

"11 апрелдан бошлаб Хитой пойтахтидаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари масофавий таълимни бошлади", дейилади маҳаллий ҳокимият хабарида.  

Бундан ташқари, шаҳардаги мактаблар билан бирга таълим муассасаларида ҳам кундузги синфлар ташкил этилмаган. Олий таълим муассасалари ёпиқ бошқарув режимига ўтказилмоқда. Болалар боғчаларга қабул қилинмайди.   

Маъмурият маҳаллий аҳолини Гуанчжоуни заруратсиз тарк этмасликка чақирмоқда. Ўтган ҳафтада олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, 19 миллиондан ортиқ киши ПЦР тестидан ўтган. Мегаполис ҳукумати CОVID-19 билан касалланган беморлар учун вақтинчалик шифохона қуришни бошлаган.