Аввалроқ 11 киши қурбон бўлгани, 51 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.

Маҳаллий вақт билан соат 06:50 да Люйлян шаҳридаги кўмир заводида ёнғин келиб чиқди. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони аниқланмоқда. Аввалроқ телеканал қутқарувчилар 63 кишини эвакуация қилгани, улардан 51 нафари шифохонага етказилгани ҳақида хабар берган эди.

Қутқарув ишлари давом этмоқда. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради tass.ru.