Маълумотлар базаси “Ичан-Қалъа” ва “Дешон-Қалъа” ҳудудида жойлашган тарихий меъморий ёдгорликларнинг техник ҳолатини ўрганишга доир комплекс илмий тадқиқотлар асосида тайёрланган.

Электрон маълумотлар базасидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган “Ичан Қалъа бошқарув режаларини ишлаб чиқиш ҳаракат режаси” халқаро лойиҳасини бажаришда ва Хива тарихий-меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ишларида амалда кенг фойдаланилган.

Каталог тарзида тайёрланган электрон маълумотлар базасида илк бора Хивадаги жами - 94 та тарихий меъморий ёдгорликларнинг фотосуратлари, техник ҳолатлари, қурилмалари ва уларнинг тарихи билан боғлиқ янги маълумотлар келтирилган.