Маълум бўлишича, 2021 йил 8 январь соат 03:41 да юқорида кўрсатилган манзилда сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлиб, яшаш уйининг деворлари ва томи қулаган ҳамда уйнинг 70 квадрат метр майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойида ФВБ ёнғин-қутқарув ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида соат 04:50ларда уй эгаси 16 яшар қизининг жасади бино конструкцияси уюмлари орасидан олиб чиқилди. Ёнғинда уй эгасининг юз қисми, қўллари 22 % термик куйиб, шифохонага ётқизилган.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб тахмин қилинмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб этилиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб бориляпти, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.