Ислоҳотларнинг янги босқичида туризм соҳасига берилаётган эътибор, аввало ҳорижлик ва маҳаллий сайёҳлар учун яратилаётган шароитларда яққол кўринади. Сайёҳлар оқимининг кескин ошганлиги янгидан-янги меҳмонхонлар қуриш ва жаҳон андозаларига мос хизматларни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.
Охирги тўрт йилда қадим шаҳардаги меҳмонхоналар сони икки баравар кўпайиб, ўттиздан ошиб кетди. Айни пайтда Хива шаҳрида “Лахишам”, “Шаҳрисабз саёҳат”, “Хива Шаҳризода”, ”Султон палас отель” МЧЖлар, шунингдек “Аква парк океан” оилавий корхонаси, “Пеари Хива” унитар корхонаси ҳамда “Мақсудбек” ХТЧФларга қарашли меҳмонхоналарда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиш жараёнида. Хуллас, амалдаги йил охиригача Хивада янгидан 20та меҳмонхона иш бошлайди. Бу 214та иш ўрни яратилади.