Олий таълим муассасаси 400 нафар талабани ўз бағрига қабул қилди. Нодавлат, нотижорат шаклидаги бу олийгоҳда учта хорижий тил ўқитилади. Рус, инглиз ва француз тилларини мукаммал эгаллаган талабалар диплом олгач, мактабларда ва мактабгача таълим ташкилотларида ёшларга мазкур тилларни ўқитишади.
— Қадим Хивага дунёнинг турли давлатларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюришаётгани меҳмонларга малакали, хориж тилларини яхши биладиган йўлбошловчилар бириктирилишини ҳам тақозо этмоқда, — дейди иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Рўзметов. — Шу маънода вилоятда жаҳон тиллари институти иш бошлагани нур устига нур бўлди. Мазкур олийгоҳда хорижий тиллар бўйича етук мутахассислар етишиб чиқишига ишонамиз.
Рўзимбой Ҳасан,
«Янги Ўзбекистон» мухбири