Гомес 1895 йил 4 августда таваллуд топган бўлиб, XIX асрда туғилган дунёдаги сўнгги одам эди.
Бразилияликнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқолган. Бироқ 1917 йилда Педра-Бонита муниципалитетининг ягона рўйхатга олиш идораси архивида Гомеснинг никоҳ гувоҳномасининг иккинчи нусхаси топилган. Ҳужжатда ёзилишича, эркак 22 ёшида уйланган. Бразилиялик фуқаронинг 7 нафар фарзанди, 25 нафар невараси, 42 нафар эвараси ва 11 нафар чевараси бор.
Авлодларининг сўзларига кўра, Гомес болалигидан чорвачилик билан шуғулланган ва фақат тўрт йил олдин от минишни тўхтатган. Эркак мунтазам равишда очиқ ҳавода вақт ўтказди ва соғлом овқатланиш тарзига риоя қилади, жумладан, уй шароитида етиштирилган мева ва сабзавотларни истеъмол қилди. Бундан ташқари, у доимо ўзининг мослашувчанлиги ва фаоллигини сақлаб қолди.
Эркак умрининг сўнгги ойидагина тўшакка михланиб қолди. Унинг ўлимига кўплаб органларнинг ишдан чиқиши сабаб бўлди.
Гомес Гиннеснинг рекордлар китобига киритиладими ёки йўқми ҳозирча номаълум.
Шу кунгача француз аёли Жанна Луиза Кальман энг узоқ умр кўрган одам сифатида эътироф этиб келинарди. У 1997 йилда 122 ёшида вафот этган, деб хабар беради mir24.tv.