Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ директори А.Ю. ушбу марказнинг аслида 98,2 млн сўмлик “Lacetti-2” русумли автотранспорт воситасини “С.С.” МЧЖ томонидан ўтказилган аукцион савдоси орқали фуқаро Ж.Й.га 15,5 млн сўмга сотилган деган қалбаки ҳужжат расмийлаштиради.
Бунинг учун 13.12.2021 йилда аукцион савдоси орқали сотиш мазмунидаги йиғилиш баённомасини ҳам тайёрлайди. А.Ю. шу орқали ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилади.
Бу ишни Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор тумани бўлими томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мурожаатига асосан терговга қадар текширувда аниқлаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.