Аммо келишилган вақтдан 50-60 кун ўтган бўлса-да, на эшикдан, на тўланган маблағидан дарак бўлмаган, устанинг телефонлари “жавоб бермаган”.
Шундан сўнг фуқаро умид билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига мурожаат қилиб амалий ёрдам беришларини илтимос қилган.
Мурожаат Кармана тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, устахона ишчиси Б.Қодиров билан суҳбат олиб борилди, ўрганишлар жараёнида фуқаронинг шикоятлари ўз тасдиғини топди.
Устага фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги қонуний ҳуқуқлари, хизмат кўрсатувчининг эса мажбуриятлари тўғрисида амалдаги қонунчилик талаблари тўғрисида батафсил тушутирилди.
Натижада, фуқарога сифатли хомашёдан эшик ясалиб, хизмат кўрсатувчи томонидан хонадонига ўрнатиб берилди.
Бу каби ҳолатлар кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб туради. Шу ўринда тадбиркорларимизга, маслаҳат сифатида шуни эслатиб ўтмоқчимиз: хизмат ўз вақтида ва сифатли бўлсин, зеро истеъмолчи бу учун пул тўлайди – маблағ сарфлайди.
Яна шуни ҳам ёддан чиқармаслик лозим: истеъмолчи ҳамиша ҳақ бўлади.
Фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари қонун билан кафолатланган!