Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, жумладан, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнат бозори ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш борасидаги режалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, ХМТнинг жорий йил июнь ойида ўтказиладиган халқаро меҳнат конференциясида Ўзбекистон вакилларининг иштирок этиши масаласи муҳокама этилди.

Учрашувда Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбонинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи дастури доирасидаги тадбирлар юзасидан ҳам келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.