Хусусан, “Тоза ҳудуд” ДУКлари, обдонлаштириш бошқармалари, йўллардан фойдаланиш корхоналари, коллежлар ва бошқа ташкилотларда жами 219 млн. 211 минг сўм ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган.
Вилоятдаги мавжуд 18 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг 16 тасида 1 211 нафар ходимга тўланиши лозим бўлган 2 млрд 521 млн 514 минг сўм ойлик иш ҳақига қўшимча тўловлар умуман тўланмаган.
Тугатилган коллежларнинг 58 нафар ходимига тўланиши лозим бўлган 68 млн. 436 минг сўмлик ишдан бўшаш нафақалари тўлаб берилмаган.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида адлия органлари томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, ходимларга тўланиши лозим бўлган тўловларни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Фарғона вилояти адлия бошқармаси