Мажбурий ижро бюросининг хабар беришича, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 26.07.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор Санитария Эпидемиологик Осойишталик ва жамоат саломатлиги Фарғона вилояти бошқармасидан даъвогарлар Ғ.А., Х.Н., М.Ш ва М.А. фойдасига жами 50.0 млн. сўм иш хаққи ундириш хақидаги ижро ҳужжати бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ижрога қаратилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 19.12.2022 йил куни қарздордан 50 млн. сўм ишчиларнинг ойлик иш ҳақлари ундирилиб, ушбу куни 4 нафар ундирувчи ишчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди ва 4 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, ижро иши амалда тамомланди.