"Меҳнат Кодекснинг 154-моддасига асосан, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт, – деб ёзмоқда вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Н. Исмаилов. – Шунингдек, Меҳнат кодексининг 161-моддасига биноан, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган".

Мониторинг натижасига кўра, Aдлия бошқармаси томонидан корхонада ишловчи ходимларнинг ойлик иш ҳақиларини тўлаш чораларини кўриш юзасидан “Тоза ҳудуд” ДУКга нисбатан киритилган тақдимномага асосан, ойлик иш ҳақилари ходимларга тўлиқ ундириб берилишига эришилди.