Ўрта Чирчиқ тумани "Янгийўл" маҳалласида яшовчи тадбиркор Шуҳрат Алламов 18 сотихли, замонавий технологиялар асосида қурилган иссиқхонада бундан бир ой олдин Туркиянинг "Давр" навли бодрингини эккан эди.

Ҳозирда иссиқхонада 5000 туп бодринг ва кабачки парваришланмоқда. Бир тупида 27-28 та ҳосили бўлган бу серҳосил бодрингнинг бозори чаққон. Мамлакатимизнинг ички бозорларига, жумладан, туманимиз, шаҳримиз бозорларига олиб чиқилаётган бодрингларнинг баҳоси 7-10 минг сўмгача, кабачкилар эса 13-14 минг сўмдан сотилмоқда. Қувончли томони, оддийгина маҳалла хонадонининг иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотларни бугунги кунда Туркияга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Чунки иссиқхонадаги баракали хирмонлар чўғи кабачкининг ўзидан 18-20 тонна сифатли ҳосил олинишидан дарак бермоқда.

"Янгийўл" маҳалласи аҳли томорқаларидан ана шундай ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА, 

"Янги Ўзбекистон" мухбири