Маълум қилинишича, у транспорт воситасини бошқариш вақтида хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда ҳаракатланган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Хонанданинг айтишича, у бироз асабий ҳолатда бўлгани сабабли хавфсизлик камарини тақишни унутиб қўйган.
“Шерали Жўраевнинг қўшиғини айтиб, судларга кириб-чиқиб юрганимизда озгина асабийлашиб, ремен тақиш ҳам эсимдан чиқиб қолибди. Ўзи ремен тақмасдан юрмайман, қонунларни ҳурмат қиламан. Энди жаҳл чиққанда ҳам ремен тақамиз”, — деган Сардор Мамадалиев.