Хондамир Ахунбабаев 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. 2013 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш марказида бош мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик Инвестициялар давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи, "Aisha Home Textile" қўшма корхонасида ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи ва ишлаб чиқариш бошлиғи, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасида Ҳудудий саноатни ривожлантириш шўъбаси бошлиғи, Наманган вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Лойиҳа офиси раҳбари вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар "Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.