Таъкидланишича, жорий йилнинг 15 апрель куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

"Ҳозирда жиноят иши юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.