Хусусан, АГТКС, АГҚС ва АЁҚШларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш ва мавжудлигини ўрганиш ҳамда мониторинг қилишни ташкил этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркибидаги Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари юқорида қайд этилган вилоятлардаги ҳолат билан танишиб чиқди.

Жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚШларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ташкил этилган республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан аҳоли ҳамда туристлар учун қўшимча қулай шароитларни яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини замонавий талабларга мос тарзда жиҳозлаш ва мослаштирилиши борасида кўрсатмалар берилди.

Жумладан, Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро, Ромитан, Пешку ҳамда Вобкент туманларидаги 10 та ёқилги қуйиш шохобчаларини кўздан кечирилди ҳамда ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Пешку туманининг Ибн Сино МФЙъда янги ишга тушган «Султонали сервис 2012» МЧЖга тегишли АЁҚШда 10 тупдан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари ташкил этилди.

Ундан ташқари, Навоий вилояти Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа туманлари бўйлаб олиб борилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Сўнгра АГТКС, АГҚС ва АЁҚШлар ҳолатини ўрганиш Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Урганч тумани, Қўшкўпир тумани, Шовот, Хива, Янгиариқ ва Хонқа туманлари ҳамда Хива шаҳри бўйлаб давом эттирилди.

Мониторинг якунлари бўйича Бухоро вилоятида – 4 та, Навоий вилоятида – 6 та ва Хоразм вилоятида – 5 та АГТКС, АГҚС ва АЁҚШлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

АГТКС, АГҚС ва АЁҚШлари лойиҳа-смета ҳужжатларида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, масъул шахсларга меъёрий ҳужжатлар бўйича зарур кўрсатмалар ва таклифлар берилди.

Шунингдек, ҳар бир вилоят кесимида фаолиятини намунавий тарзда йўлга қўйган энг яхши АГТКС, АГҚС ва АЁҚШ санитария-гигиена шохобчаси аниқланди. Уларга Туризм ва спорт вазирлигининг ташаббуси билан «Quality Servise» сертификати тақдим этилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.