Мазкур кулолчилик маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан ташкил этилмоқда.

Кулолчилик маркази анъанавий услубда уч ой муддатда қуриб битказилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг смета қиймати 513млн сўм бўлиб, бу ерда кулолчилик йўналишида 70 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Қурилиш бошланишидан олдин анъанага кўра эҳсон қилинди ва кам таъминланган оилаларга тарқатилди.