Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-213-сонли Фармонида келтирилган. Унга кўра, 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича авиақатновлар амалга оширилади.
Мазкур имтиёзлар қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:
- Тошкент –Урганч
- Урганч – Тошкент
- Тошкент –Урганч – Тошкент
- Урганч – Тошкент–Урганч.
Маълумот учун, мазкур имтиёзлар ёшга доир нафақадагилар ва имтиёзларга эга шахслар учун амал қилади.