Туман янги ташкил топгандан кейин қайта хатловга олиш жараёнида ушбу фуқароларнинг ҳеч қандай шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги аниқланди. Фуқароларнинг отаси кўп бора ҳаракатлари натижасида фақатгина ўзи 2019 йил шахсини тасдиқловчи гувоҳномани олишга мувофиқ бўлган. Онаси вафот этгандан кейин ҳужжати йўқлиги туфайли ўлими ҳам қайд этилмаган.
Суриштириш ишлари олиб борилганда, олдинги мутасаддиларга бир неча бор мурожаат қилган. Маълумот ўрнида фуқаролар туркман миллатига мансуб бўлган. Ушбу масала бўйича бир нечта ташкилотларга мурожаат қилишган, аммо масъуллар ишни пайсалга солиб фуқароларни сарсон қилган. Бунинг оқибатида фуқаролар ҳеч қандай шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган.
Тупроққалъа туман Адлия бўлимининг ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилингач масала қисқа фурсатда ижобий ҳал бўлди. ФҲДЁ бўлими мудираси вақтинча вазифа бажарувчиси Чарос Хасанова бошчилигида Нодира, Наташа, Умидаларга туғилганлиги муддатини ўтказиб қайд қилиниб, гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
Фуқаролар энди ушбу гувоҳнома асосида шахсни тасдиқловчи паспорт олишни ҳам мақсад қилдилар.
Тупроққалъа туман ФҲДЁ бўлими томонидан 31, 36, 39-ёшли Нодира, Наташа, Умида Машариповаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари топширилди.
Маълумот учун: Оила кодексига асосан, туғилишни қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқаролар бола дунёга келганидан бошлаб 1 ой ичида ФҲДЁ органларига мурожаат этишлари лозим. Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди. Қайд этилган ҳаракатлар бўйича тегишли гувоҳномаларни фуқароларга тақдим этиш учун қонунчиликка биноан, ФҲДЁ органи масъул ҳисобланади.
Хоразм вилояти Тупроққалъа туман ФҲДЁ бўлими матбуот хизмати.