Мамлакатимизда электр энергетикаси тармоғида мавжуд имконият ва салоҳиятдан етарлича фойдаланиб, ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва мамлакатни жадал ривожлантириш учун электр энергияси соҳасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти электр энергияси истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан қатор муваффақиятли натижаларга эришилди.

Жамият тасарруфидаги 61 дона 35–110 кВли подстанция, 12 минг 416,2 км 0,4-110 кВ электр узатиш тармоғи ҳамда 4522 дона 10/0,4 ва 6/0,4 кВ трансформатор пункти орқали 388 минг 703 та истеъмолчига электр энергияси етказиб берилади.

Ўтган йилнинг ўзида 5 дона 35–110 кВ кучланишли трансформатор, 10 та 35–110 кВли ўчиргич, 622,2 км узунликда 110-0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи, 329 дона 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. 1387,3 км узунликдаги 0,4-110 кВ электр узатиш тармоғи ва 699 та трансформатор пункти ҳамда 61 та 35-110 кВли подстанция таъмирланди. Мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари учун 1,8 млрд сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари, 2019-2020 йилларнинг куз-қиш мавсумида 35–110 кВли подстанцияларда ўта юқори юкламада ишлаган 7 та трансформатор ўрнига юқори қувватли трансформаторлар ўрнатилди.

Соҳиба ҒОЙИБОВА,
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари»АЖ матбуот хизмати бошлиғи