Семинар-тренинглар жорий йилнинг 23-25 декабрь кунлари Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг профессор ўқитувчилари ҳамда психологлари томонидан ўтказилади.
Мақсад — маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари маҳалла ҳаётидаги фаровонлигини таъминлаш ва “ўсиш нуқта”ларни белгилаб олишда ташаббускорлик қилишларига эришишдан иборат.
Тренинглар маҳалла раисларига етакчилик ва раҳбарлик кўникмаларини янада мустаҳкамлашлари учун Академиянинг малакали профессор-ўқитувчи ва тажрибали мутахассислари кўмагида янги билимларни ўзлаштириш имконини беради.