Ана шу ишлар самараси ўлароқ, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг шаҳар ва туман бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 25 минг 486 та оилага 8 миллиард 881 миллион 400 минг сўмлик саховат ва кўмак ёрдами кўрсатилди.

6083 та оилага кундалик истеъмол товарлари тарқатилди. 1649 та оилага нақд пул маблағлари ажратилиб, белгиланган тартибда банк пластик карталарига ўтказиб берилган бўлса, 1793 та оилага зарурий маҳсулот, 47 та оилага дори-дармон воситалари олиб берилди, деб хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати.