Мазкур масала бўйича Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга мурожаат келиб тушгани ва назоратга олинганини маълум қилди.
"Куни кеча Болалар Омбудсмани ушбу мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва тегишли маълумотларни олди. Болалар Омбудсмани ўрганиш натижалари бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборган.
Ҳолат якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади", дейилади хабарда.
Болалар Омбудсмани яна бир бор болаларга нисбатан қўлланадиган жинсий жиноятларга оғир жазо турларини қўллаш керак, деган позицияда қатъий туришини маълум қилди.