Жамоат транспортида брутто шартнома тимининг жорий этилиши ҳудудларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар паркини янгилашга катта туртки берди.

2023 йилдан буён Республикамиз ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) тадбиркорлар томонидан 2 000 дан ортиқ автобуслар сотиб олинди. Натижада миллионлаб йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати ва қулайлик даражаси ошди.

Хусусан, Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Хоразм Довуд сервистранс" МЧЖ, "Бунёд авто Урганч" МЧЖ томонидан "Zhongtong" русумли 32 дона ҳамда "Ancient Khorezm Oasis" МЧЖ томонидан эса 15 дона "Yutong" русумли автобуслар харид қилинди.

Янги олиб келинган автобуслар Урганч шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён тадбиркорлар томонидан сотиб олинган автобуслар сони 139 тага етказилди.