Мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 2007-2008 йилларда туғилган 800 нафарга яқин ўсмир ва қизлар 10 тадан вазн тоифасида медаллар учун татамига чиқди

Уч кунлик беллашувлар якунига кўра, Хоразм вилояти 5 та олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Одатдагидек, хоразмлик дзюдочиларнинг умумий муваффақиятига қизлар катта ҳисса қўшди. 

Самарқанд вилояти дзюдочилари ҳам 5 та олтин медални қўлга киритди. Лекин уларда кумуш медаллар бўлмади. Кучли учликка 3 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза медали билан мусобақа мезбонлари якун ясаб берди.