Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими етакчи илмий ходими Раззоқберди Абдиримов ва таянч докторант Умид Бекимметов ҳаммуаллифлигида «Қадимий Хоразм қалъалари ва улардаги археологик тадқиқотлар» номли янги китоб нашр қилинди. 

Унда Ўзбекистонда археология фанининг истиқболи ва тараққиётига катта ҳисса қўшган, хусусан Хоразм воҳасидаги қалъаларда дастлабки тадқиқот ишларини олиб бориб, мозий сирларини ойдинлаштиришда илмий хизмат қилган Яҳё Ғуломов ва Сергей Толстовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳам ёритилади.