Қозоғистон Республикаси Атирау вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Серик Айдарбеков бошчилигидаги делегация билан Наманган вилояти ҳокимлигида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Меҳмонлар Наманган вилояти иқтисодий салоҳияти билан яқиндан танишдилар. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Шундан сўнг делегация “Art Soft Holding” пахта-тўқимачилик кластери ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Бу ерда момиқ сочиқлар, болалар ва катталар учун момиқ кўрпалар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
Шунингдек, меҳмонлар “Наманган” эркин иқтисодий зонасида “Iftiхor Cluster” пахта-тўқимачилик кластери томонидан бунёд этилаётган пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш мажмуаси лойиҳаси билан танишдилар.
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари
уюшмасининг расмий канали