Қ.Р. исмли фуқаро 2022 йилнинг январь ойида Россия Федерацияси Хакасия Республикасининг Абакан шаҳрига ишлаш мақсадида боради. Қурилиш объектида ишлаётган вақтида бахтсиз ҳодисага учраб, бир неча кундан кейин қоқшол ташхиси билан Абакан шаҳрининг тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилади. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Фуқаро Қ.Р. меҳнатга лаёқатсиз бўлиб, мураккаб молиявий аҳволда қолгани сабабли Агентликдан Ўзбекистонга қайтаришда моддий ва амалий ёрдам сўрайди. Юртдошимиз хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Красноярск-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта билан таъминланб, Ватанга қайтарилди.