Президентнинг бу борадаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва адабиёти, маданияти ва тарихини ўргатишни назарда тутувчи «Uzacademy» интернет платформаси яратилади.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 январга қадар Россия, Қозоғистон, Франция, Туркия, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатларининг таълим ва илмий муассасаларида «Uzbek Studies» кафедралари фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили «Uzacademy» интернет платформаси орқали онлайн тарзда ҳамда «Uzbek Studies» кафедраларда таълим олаётган ёшлар ўртасида олимпиада, викторина ва мусобақаларда ғолиб бўлганлар учун “Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!” дастури амалга оширилади, деб хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.